ЖССТ мактабларда соғлом овқатланиш бўйича тавсия берди

Дунёда болалар ва ўсмирлар орасида ортиқча вазн ва семириш ҳолатлари ўсиб бормоқда: ҳар ўнинчи бола семиришдан азият чекмоқда, ҳар бешинчи бола эса ортиқча вазнга эга.
ЖССТ тавсияларига кўра, мактабларда шакар, туз ва трансёғ миқдорини камайтириш, мева-сабзавот, дон, дуккакли маҳсулотлар ва ёнғоқларни кўпайтириш лозим. Ташкилот мамлакатларга бу тавсияларни жорий этишда техник кўмак ҳам кўрсатади.








