Вьетнамда “Кадзики” тўфони сабабли деярли 600 минг киши эвакуация қилинди

Хабарларга кўра, бўрон мамлакатнинг шимолий ва марказий қисмидаги вилоятларда содир бўлмоқда. Ушбу ҳудудларда ҳозирда фавқулодда ҳолат эълон қилинган.
Соҳил бўйидаги ҳудудларда тўфон кучли ёмғирлар ва 2 метргача бўлган тўлқинларни келтириб чиқарган.
Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, бўрон пайтида шамол тезлиги соатига 166 км.гача етиши мумкин.






