Туркия туризми 2025 йилда 65 миллиард доллар даромад билан рекорд ўрнатди

Унга кўра, 2025 йилда Туркияга ташриф буюрган сайёҳлар сони 64 миллион нафарни ва туризм даромадлари эса 65 миллиард 231 миллион долларни ташкил этди.
Бугунги кунда Туркия туризми кўп қиррали тузилмага эга бўлиб, мамлакатда маданий ва зиёрат туризми билан бир қаторда экотуризм, соғломлаштириш ва термал туризм, гастрономия, круиз ҳамда қишки туризм йўналишлари жадал ривожланмоқда.
Туркия туризмини тарғиб қилишда қўлланилаётган мини-сериаллар модели глобал даражада катта самара бераётгани қайд этилди. Жумладан, “An Istanbul story” сериалининг битта қисми 32 миллион марта томоша қилинган, ҳатто энг кам кўрилган контентлар ҳам камида 10 миллион томошабинни жалб этган.






