Трамп Жанубий Корея маҳсулотларига божларни 25 фоизга оширмоқчи

Жанубий Корея бу қарор бўйича расмий билдиришнома олмаганини ва Вашингтон билан музокараларга тайёр эканини билдирди. Томонлар ўртасидаги келишув октябрда тузилган бўлиб, унда Сеулнинг АҚШ иқтисодиётига 350 миллиард доллар сармоя киритиши назарда тутилган. Ҳужжат ҳозир парламентда кўриб чиқилмоқда ва февралда тасдиқланиши мумкин.






