Тошкентда йўл қоидабузарликларига оид жарималар бўйича шикоятлар учун Call-марказ ишга тушди

Энди фуқаролар қуйидаги рақамлар орқали марказга қўнғироқ қилиб, мутахассислар билан боғланиб, шакллантирилган қарорлар устидан шикоят бериши мумкин:
+998959543432
+998959543137
+998959543136
+998959543039
Шу билан бирга, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг Telegram платформасидаги гуруҳига ёзиш орқали Маъмурий амалиёт маркази йўналишидаги савол ва шикоятларни йўллаш мумкин.








