Тезда машинангизни хавфсиз жойга олинг: кечаси кучли шамол бўлиши кутилмоқда

Пойтахтда об-ҳаво ёмонлашиши сабабли электр симлари узилиши ва дарахтлар қулаши мумкин, деб хабар берди ҳокимлик.
Шаҳар аҳолисидан эҳтиёт бўлиш, автомобилларни дарахтлар ва юқори кучланишли электр узатиш линиялари остида қолдирмаслик сўралади.








