Талаба ўқишни тугатмасдан иш жойини банд қила олади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 08.01.2024 йилдаги 11-сон қарори билан «Олий таълим ташкилотлари талабаларининг буюртмачилар билан ҳамкорлигини ташкил этиш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланди.
Низом бакалавриат йўналишида иккинчи ва ундан юқори курсда ўқиётган талабаларнинг ўқиши учун шартнома тўловларини иш берувчилар томонидан қоплаб бериш ҳамда уларнинг таълими якунлангач ишга қабул қилиш тартибини белгилайди. Шунингдек, ариза топшириш ва саралашда иштирок этувчи талабгорларнинг жорий ўқув йилида ўзлаштириш GPA кўрсаткичи 3 ва ундан юқори бўлиши талаб этилади.








