Россияда ётоқхонада намоз ўқиган ўзбекистонлик депортация қилинди

Маълумотларга кўра, у вахта усулида ишлаб, ишлаб чиқариш базаси ҳудудидаги ётоқхонада яшаган ҳамда ҳар куни беш маҳал намоз ўқиган. Суд намоз ўқиш “оммавий характерга эга бўлгани”, шунингдек у бошқаларга диний қарашлари ҳақида сўзлаб бергани ва диний адабиёт сақлаганини инобатга олган.
Эркак Россия Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 5.26-моддаси 5-қисми бўйича айбдор деб топилиб, 30 минг рубль миқдорида жаримага тортилди. Қўшимча жазо сифатида у Россиядан депортация қилиниши белгиланди. Суд бунга унинг мамлакатда ижтимоий алоқалари, қариндошлари ва кўчмас мулки йўқлиги сабаб бўлганини билдирган.






