Россияда мигрантлар сони бир йил ичида 10 фоизга камайди

Пережогиннинг сўзларига кўра, пасайиш биринчи навбатда мамлакатда вояга етмаган чет эл фуқаролари сонининг тўртдан бир қисмга камайгани билан боғлиқ. 2025 йилда рус тилини билиш бўйича тестдан ўтмаган мигрантларнинг фарзандларини Россия мактабларига қабул қилишга тақиқ кучга кирган.
Нашр билан суҳбатлашган экспертларнинг фикрича, Россияда хорижликлар сонининг камайишига миграция қонунчилигининг жудаям қатъийлаштирилиши ҳам таъсир кўрсатган бўлиши мумкин.






