Ресторан ҳожатхонасидаги яширин камера

Гап шундаки, 32 ёшли аёл ҳожатхона ўриндиғи остига яширилган, жонли эфирга узатиш имконига эга қурилмани пайқаган. Камера батарея ва кабельлар билан жиҳозланган, интернетга уланган ҳамда ошхона қоғози билан бекитилган бўлган.
Ҳолат ҳақида дарҳол ресторан ходимларига хабар берилган, шундан сўнг полиция чақирилган. Ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари қурилмани олиб қўйиб, кузатув камерасидаги ёзувларни текширган ва ходимларни сўроқ қилган.
Ҳозирча нечта меҳмон камерага тушгани номаълум, гумонланувчилар ҳали аниқланмаган.
Муаллиф : Жахонгир Болтабоев






