Конго шарқидаги Колтан конидаги кўчки оқибатида 200 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

"Ушбу кўчки оқибатида 200 дан ортиқ одам, жумладан, кончилар, болалар ва сотувчи аёллар ҳалок бўлди. Баъзи одамлар ўз вақтида қутқарилди, лекин улар оғир жароҳатланган", — деган Муйиса.
Шунингдек, у жароҳатланган 20 га яқин киши соғлиқни сақлаш муассасаларида даволанаётганини қўшимча қилиб, ёмғирлар мавсумида ер мўртлашганини, натижада одамлар кондалигида ўпирилиш содир бўлганини билдирди.
Губернатор маслаҳатчисининг айтишича, тасдиқланган ўлимлар сони камида 227 нафарни ташкил этган ва бу сон янада ошиши мумкин.






