Қирғизистон телеканалларида рус тилидаги эфир чекланади

Шу мақсадда “Қирғизфилм” ва “Қирғизсериал” фондлари томонидан тайёрланган 400 дан ортиқ бадиий филм, 40 та мултфилм ва 10 та сериал телеканалларга бепул тақдим этилди.
”Биз хусусий телеканаллар фаолиятига тўсқинлик қилмаймиз. Аммо қонун, айниқса давлат тилига оид меъёрлар қатъий бажарилиши шарт. Томошабинлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бизнинг мажбуриятимиздир”, деган Қирғизистон маданият, ахборот ва ёшлар сиёсати вазири ўринбосари Марат Тагаев.






