Ҳиндистондаги портлашда камида 18 киши ҳалок бўлди

Бу ҳақда Press Trust of India агентлиги маҳаллий полиция манбаларига таяниб хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ҳодиса Шарқий Жантиа тепаликлари ҳудудида жойлашган, ноқонуний фаолият юритаётган конда содир бўлган. Портлаш жойидан 18 нафар инсоннинг жасади топилган, бир киши эса тирик қолган ҳолда қутқариб олинган.
Шунингдек, айрим ишчилар вайроналар остида қолиб кетган бўлиши мумкин. Ҳозирда қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда.






