Хитойда пиротехника дўконида портлаш: 12 киши ҳалок бўлди

China Central Television (CCTV) маълумотига кўра, маҳаллий вақт билан тахминан соат 14:00 да юз берган портлаш оқибатида 12 киши ҳалок бўлган. Ёнғин қарийб 50 квадрат метр ҳудудни қамраб олган.
Маълум қилинишича, Баҳор байрами бошланганидан буён мамлакатда содир бўлган портлашлар сони тўрттага етган.
Ҳозирда ҳодиса сабабларини аниқлаш бўйича тергов ишлари олиб борилмоқда.






