Хитой автомобилларда яширин тутқичлардан фойдаланишни тақиқлади

Қарор хавфсизлик билан боғлиқ ҳолатлардан сўнг қабул қилинди: айрим ЙТҲларда электр узилиши сабаб эшиклар очилмай қолган бўлиши мумкин. Янги қоидаларга кўра, автомобилларда ички ва ташқи механик эшик очиш мосламалари бўлиши шарт. Талаблар 2027 йил 1 январдан кучга киради.
Қоидалар фақат Хитой бозорига тегишли бўлса-да, мамлакатнинг автомобиль саноатидаги улуши сабаб глобал бозорга ҳам таъсир кўрсатиши мумкин. Айни пайтда Tesla эшик тутқичлари АҚШ ва Европада ҳам текширилмоқда.






