Германияда кучли қор ёғиши оқибатида транспорт ҳаракати издан чиқди

3 феврал куни Франкфурт-Майн шаҳридаги аэропортда учиш-қўниш йўлакларидаги қор туфайли парвозларни тўхтатди. Самолётлар ҳам музлашга қарши махсус ишловдан ўтказилди.
Кучли қор ва музлама Майнс ва унинг атрофида транспорт тартибсизлиги ва жамоат транспортининг ҳаракати чекланишига олиб келди. Маҳаллий полиция вакили ёмон об-ҳаво шароити туфайли камида 85 та ЙТҲ содир бўлганини маълум қилди.
Болтиқ денгизи қирғоқларида, жумладан Рюген оролида портдаги тўсиқлар музлаб қолгани айтилмоқда.






