Чайқовчилар Иноуэ-Аҳмадалиев жанги чипталарини 13 баробар қимматга сотишяпти

Оқшомнинг асосий жанги биринчи ярименгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони Наоя Иноуэ ҳамда ҳамюртимиз Муроджон Аҳмадалиев ўртасида ўтказилади.
Жангга қизиқиши юқорилигидан унинг чипталари нархи кескин кўтарилиб кетди. Қўлда чипталар ўз нархидан 13 баробар қимматга сотилаётгани айтилмоқда.
Турнир ташкилотчиси бўлган япониялик промоутер Хидеюки Охаши шоу чипталари билан чайқовчиларни судга бермоқчи эканини маълум қилди.
Промоутернинг сўзларига кўра, расмий нархи 10 000 иена (68,11 АҚШ доллари) бўлган чипталар 130 000 иена (885,41 АҚШ доллар)дан сотилмоқда. Нархи 77 000 иена (524,44 доллар)лик чипталар эса чайқовчиларда 320 000 иена (2179,47 доллар)га сотиляпти.








