АҚШда ўқитувчилар ўрнига сунъий интеллект дарс ўтишни бошлади

Ўқувчилар кунига икки соат давомида тил, математика, табиий фанлар ва тарихни планшет ҳамда ноутбуклар орқали ўзлаштиради. Мактабда болаларга йўл-йўриқ кўрсатиб турувчи махсус «гидлар» фаолият юритади.
Куннинг қолган қисми ҳаётий кўникмаларга бағишланади. Ўқувчилар скаладромга чиқиш, IKEA мебелларини йиғиш, Рубик кубигини ечиш каби амалий машғулотлар билан шуғулланади.
Лойиҳага Стэнфорд университети битирувчиси Маккензи Прайс раҳбарлик қилади. Унинг таъкидлашича, Alpha School болаларда мустақил фикрлаш ва «ўсишга йўналтирилган тафаккур»ни шакллантиради. Мактабда ўқиш нархи йиллик 65 минг АҚШ долларигача етиши мумкин.






