АҚШ Эрон билан музокаралар ўтказмоқда

Трампнинг айтишича, айни пайтда АҚШнинг жуда катта ва қудратли ҳарбий кемалари Эрон томон йўл олган.
"Бу кемалардан фойдаланишга тўғри келмаса, жуда яхши бўларди", — деди Оқ уй раҳбари.
Журналистлар Трампдан Эронга қандай талаблар қўйилгани ҳақида сўраганида, у икки асосий шартни очиқ айтганини билдирди.
"Эрон ядро қуролига эга бўлмаслиги керак ва норозилик намойишларида қатнашаётган фуқаролар ўлдирилмаслиги лозим", — дея таъкидлади АҚШ президенти.






