Ўзбекистонда келаси мавсумда кўмир қазиб олиш ҳажми 11 млн тоннага етказилади

Шу мақсадда 2026 йилдан “Арнасой”, “Ғарбий Қизилкўк”, “Жанубий Жонгелди” ва “Шарқий Ағрон” конларини ўзлаштириш ишлари бошланади.
Бундан ташқари, қиймати $5 млрд бўлган лойиҳа доирасида йилига 8–9 млн тонна кўмир қайта ишланиб, 1,18 млн тонна полимер маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватлари яратилади.







