Ўзбекистонда илмий лабораторияларнинг сунъий интеллектга асосланган ягона илмий платформаси ишга туширилади

Шунингдек, илм-фан ва инновацион фаолият билан шуғулланувчи ташкилотларда илмий инфратузилмалардан фойдаланиш самарадорлигини прогноз қилиш ва оптималлаштиришга оид таҳлиллар сунъий интеллект технологиялари орқали амалга оширилиб, натижада вақт ва ресурслар тежалади. Платформа илм-фан соҳасида очиқлик, шаффофлик ҳамда ҳамкорлик алоқаларининг янада кучайишига хизмат қилади.
Мутахассислар ушбу платформа илмий изланишлар сифатини ошириш, такрорий харажатларни камайтириш ҳамда республикамизнинг турли ҳудудларида ташкил этилган илмий лабораториялар имкониятларидан тўлиқ ва мақсадли фойдаланишга ёрдам беришини таъкидламоқда.








