Ўзбекистон ва Туркия маданиятда қўшма лойиҳаларни кенгайтиради

Ўзбекистон Маданият вазири Озодбек Назарбеков ҳамда Туркия Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой ўртасида 2026–2027 йилларга мўлжалланган Маданий ҳамкорлик дастури имзоланди.
Дастур маданий тадбирлар сонини ошириш, санъаткор ва мутахассислар алмашинуви дастурини амалга ошириш, маданий меросни асраш ва тарғиб қилиш бўйича саъй-ҳаракатларни кучайтириш, халқаро майдонда қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган.







