Ўзбекистон гандбол терма жамоаси Осиё чемпионатидан четлатилди

Осиё гандбол федерацияси (AHF) томонидан тарқатиган расмий баёнотга кўра, жамоа таркибидаги бир қатор ўйинчиларнинг ҳужжатларида номаълумликлар аниқланган. Бу ҳолат мусобақа регламентига зид ҳисобланиб, AHF томонидан мамлакатимиз жамоаси юқори босқичларга чиқиши тақиқланган.
Ушбу қарорга нисбатан Ўзбекистон гандбол федерацияси расмий апелляция аризасини Халқаро гандбол федерациясига (IHF) йўллаган.








