Ўзбекистон ЕОИИдан қандай манфаат кутмоқда?

Сўнгги тўрт йил давомида кузатувчи давлат сифатида ҳамкорлик қилингани натижасида Ўзбекистоннинг иттифоққа аъзо мамлакатлар билан товар айирбошлаш ҳажми қарийб икки баробарга ошиб, 20 миллиард долларга яқинлашди.
Ўзбекистон, аввало, Евросиё иқтисодий иттифоқининг биотиббиёт, янги материаллар, агротехнологиялар, энергетика ҳамда робототехника йўналишларидаги технологик платформаларига қўшилишдан манфаатдор экани таъкидланди.







