Янги Ўзбекистон кўчасида ерости автомобил йўли очилди

Мазкур ерости йўлининг узунлиги 468 метр, кенглиги эса 25 метр бўлиб, у соатига 10 мингдан ортиқ автомобил ҳаракатини таъминлай олади.
Шунингдек, туннел устидаги ҳудуд яшил майдонга айлантирилиб, “Янги Ўзбекистон” боғи билан Олимпия шаҳарчасини боғловчи пиёдалар учун хавфсиз йўлак барпо этилди.
Бу ерда келгусида метро йўли учун махсус туннел ва бекат ҳам қуриб қўйилди.







