Вазирлик ва идораларда энг кўп китоб ўқиган ходимга пул мукофоти берилади

Шунингдек, касбий адабиётлар рўйхати шакллантирилиб, ҳар йили камида 3 та хорижий касбий китоб ўзбек тилига таржима қилинади. Энг кўп китоб ўқиган топ-100 нафар ўқувчи ва талабага 10,3 миллион сўмдан пул мукофоти берилади. Ёшлар ишлари агентлиги ҳузурида китобхонлик маданиятини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади ва мактабларда “Жадидлар изидан” китобхонлик клублари очилади.







