Тошкент вилоятида собиқ икки ҳоким янги лавозимли бўлди

Тошкент вилоятида бир вақтлар туман ҳокими бўлган 2 амалдор янги лавозимларга тайинланди.
Жумладан, Каримджанов Алишер Адилжанович Тошкент вилояти маданий мерос бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. У 2023 йилгача Оққўрғон тумани ҳокими бўлиб ишлаган.
Шоахмедов Шохрух Шорахимович Тошкент вилояти Саноат зоналарини бошқариш дирекцияси директори этиб тайинланди. У 2024 йилда Паркент тумани ҳокими лавозимидан кетган эди.







