Самарқанд тумани тугатилмоқда

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида бу бўйича қарор лойиҳаси кўриб чиқилди.
Унга кўра, ушбу ўзгариш орқали Самарқанд шаҳрини “Миллионли шаҳар”га айлантириш режа қилинган.
Шунингдек, қарор лойиҳасига мувофиқ, Оқдарё, Пастдарғом, Тойлоқ туманлари ва Самарқанд шаҳри чегараларини ўзгартириш ҳам кўзда тутилмоқда.
Чегаралар ўзгартирилиши ҳисобига Самарқанд шаҳри ҳудуди 11,8 минг гектардан қарийб 2,5 бараварга ёки 28,9 минг гектаргача кенгаяди.







