“Оғир” маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш орқали 100 минг иш ўрни яратилади

Туман ҳокимлари маҳаллама-маҳалла юриб, нечта иш ўрни яратилиши ва қанча оила камбағалликдан чиқарилишини аҳолига тушунтириши, халқ олдида масъул бўлиши лозимлиги айтилди.
Ҳудудларни саноат, қишлоқ хўжалиги ва сервис соҳаларидаги “солиштирма устунлик” асосида ривожлантириш зарурлиги қайд этилди. 70 та туман ва 1 мингта “оғир” маҳалла бўйича инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш топширилди. Ҳар бир туманда 1–2 гектарли саноат зоналари ва кластерлар ташкил этилиб, жами 100 минг кишига иш ўрни яратиш режалаштирилган.







