Мирзиёевга Покистонда фахрий унвонлар берилди

Президент бу юқори унвонлар учун миннатдорлик билдирди ва олий таълимда ҳамкорликни мустаҳкамлаш, юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади. Унвонлар икки мамлакат ўртасидаги илмий ва таълим соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришда муҳим қадам сифатида баҳоланди.







