Мирзиёев Фарғона вилоятини ривожлантириш бўйича лойиҳалар билан танишди

Йиғилишда хитойлик инвесторлар иштирокида Фарғона ва Қувасойда 175 млн долларлик агрологистика марказлари барпо этилиши, 33 та мактаб қурилиши ва реконструкцияси учун 343 млрд сўм ажратилиши, Сўх ва Фарғона туманларида туризм мажмуалари ташкил этилиши ҳамда Қўқон шаҳрида янги туризм масканлари ва 17 та давлат идорасини “Янги Ўзбекистон” массивига кўчириш режалари билдирилди.







