Мирзиёев давлат ташрифи билан Покистонда бўлади

Дастур доирасида Исломободда Покистон Президенти Асиф Али Зардорий, Бош вазир Шаҳбоз Шариф, Мудофаа кучлари Олий Бош қўмондони ва Стратегик ҳамкорлик кенгаши билан музокаралар ўтказилиши режалаштирилган.
Мулоқотлар асосий эътиборни стратегик шерикликни чуқурлаштириш, савдо, саноат, транспорт, туризм ва маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантиришга қаратади.
Музокаралар якунида қўшма декларация ва устувор соҳалар бўйича келишувлар имзоланиши кутилмоқда. Шунингдек, Президент қўшма бизнес форумида ҳам иштирок этади.







