"Ливерпуль" Абдуқодир Ҳусановни 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр

Агарда "Манчестер Сити" 47 миллион фунтдан кўпроқ сўрамаса, "Ливерпуль" ушбу трансфер учун музокараларга киришишга тайёр турибди.
Ёзда Мерсисайд клуби ҳимоячиси Ибраима Конате жамоадан кетиши эҳтимоли бор. Ҳусанов унинг ўрнини босиши кутилмоқда.
Ўтган мавсум ёзида "Манчестер Сити"га ўтган Ҳусанов умумий ҳисобда 18 ўйинда қатнашиб, 1 гол урди.








