Келгуси йилдан маҳаллани ривожлантириш бўйича комплекс ёндашув жорий этилади

Депутатларга ўз округидаги муаммоларни ҳал этиш учун 500 миллиард сўм берилмоқда. Бу борада “яшил ҳудуд”, “яшил боғ” яратиш бўйича ҳар бир депутатнинг ташаббусига қўшимча 330 миллион сўмдан йўналтирилиши белгиланди.
Бундай ёндашув орқали 2030 йилгача шароити оғир барча туманлардаги маҳаллаларга Янги Ўзбекистон қиёфаси олиб кирилиши таъкидланди.







