Келгуси йилда маҳалла инфратузилмаси учун вилоятларнинг ўзига 20 триллион сўм ажратилади

Маблағлар аҳоли учун қўшилган қиймат яратадиган лойиҳаларга йўналтирилади, жумладан, маҳаллада иш ўринлари яратиш ва даромадли лойиҳаларни амалга ошириш.
Шунингдек:
Буджет маблағларини самарали ишлатишда лойиҳавий ёндашув жорий этилади.
Урбанизация ва шаҳарларни барқарор ривожлантириш бўйича янги ислоҳотлар бошланади.
Шаҳарларнинг тартибсиз кенгайишига чек қўйилади, экин майдонлари асоссиз қисқармайди.
45 та агломерация ҳудуди белгиланади.
“Барқарор шаҳар” платформаси ишга туширилиб, “яшаш учун қулайлик индекси” юритилади ва ҳар бир маҳалладаги муаммолар аниқланиб, ечимлар таклиф қилинади.







