Каппадокия ошхона маданиятининг сири нимада?

2025 йилда эса Каппадокия ҳам 18 та нуфузли ресторани билан MICHELIN қўлланмасидан муносиб ўрин эгаллади.
Минтақа ресторанларидаги ҳар бир таомда маҳаллий неъматларнинг мўл-кўллиги ва ранг-баранглиги яққол сезилади.
Жумладан, тести кабоби ўзига хос ноёб таъми билан кўнгиллардан жой олмоқда. У Аванос шаҳрида тайёрланган сопол идишларда ва тандир печида соатлаб димланади. Таомни тортиш жараёни эса томошабоп маросимга айланиб, меҳмонлар кўз ўнгида сопол идиш ёрилиб, ичидан иссиққина хушбўй таом тушади.
Бу ерда туршак ва гўштдан тайёрланадиган кайиси яҳни, қийма, ёнғоқ ва зираворлар билан тўлдирилган беҳи ҳамда сопол идишда оқ ловия ва юмшоқ гўштдан пишириладиган ағпакла каби таъми оғизда қоладиган таомларни татиб кўриш мумкин.








