Истанбулда Ўзбекистоннинг хориждаги илк мактаби қурилиши бошланди

Мазкур даргоҳ Ўзбекистоннинг хориждаги биринчи таълим муассасаси бўлади.
Янги ўқув маскани Туркияда яшовчи ўзбек оилаларининг фарзандларига ўз она тилида таълим олиши билан бирга миллий қадриятлар, маданият ва анъаналарни сақлаб қолиш имконини беради.
Томонлар ушбу мактаб икки қардош халқ ўртасидаги ришталар янада мустаҳкам бўлишига хизмат қилиши, ёш авлод учун муҳим таълим ва тарбия марказига айланишига ишонч билдирдилар.







