Ҳиндистонда ўлимга олиб келувчи вирус аниқланди

Вирус хусусиятлари:
Nipah зооноз вирус бўлиб, ҳайвонлардан одамларга, шунингдек одамдан одамга юқиши мумкин.
Ўлим даражаси 40–75 фоиз.
Фақат симптоматик даволаш қўлланилади.
Ҳайвонларда ҳам ўлимга олиб келиб, иқтисодий зарар етказади.
Инкубация ва асоратлар:
Инкубация даври 4–21 кун.
Энг оғир асорат — мия шиши (энцефалит).
Неврологик белгилар ва узоқ муддатли асоратлар кузатилиши мумкин.
Мутахассисларга кўра, Nipah вируси COVID-19 га нисбатан хавфлироқ. Асосий ҳимоя чоралари — яқин алоқани чеклаш ва гигиена қоидаларига риоя қилиш.






