Геология соҳасига сунъий интеллект ва илғор технологиялар жорий этилади

Йиғилишда қазилма бойликлар базасини кенгайтириш, минерал хомашёни чуқур қайта ишлаш ҳамда сунъий интеллект ёрдамида янги конларни аниқлаш имкониятлари муҳокама қилинди.
АҚШнинг Колорадо кончилик мактаби билан ҳамкорликда замонавий Компетенциялар маркази ташкил этиш режалаштирилган. Марказ геофизик тадқиқотлар, рақамли таҳлил ва аэрогеология технологияларини жорий этиш билан шуғулланади.
Давлат раҳбари соҳада халқаро ҳамкорликни кучайтириш ва янги истиқболли майдонларни ўзлаштириш бўйича вазифаларни белгилаб берди.







