Энди ҳоким ёрдамчилари “лойиҳавий ёндашув” асосида ишлашга ўқитилади

Иш ўрни ва даромадни кўпайтириш бўйича яхши натижа кўрсатган 100 та “оғир” маҳаллага 1 млрд сўмдан маблағ берилади. Ушбу маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари Хитой, Туркия, Корея, Малайзия каби давлатларга бир ойлик малака ошириш курсларига юборилади.







