Чемпионларга Президент совғалари топширилди

Спортчилар ва уларнинг мураббийларига давлатимиз раҳбарининг қимматбаҳо совғалари ҳамда пул мукофотлари топширилди.
Хусусан, спортимиз тарихида илк бор карате WKF бўйича жаҳон чемпиони бўлган (аёллар ўртасида) Гулшан Алимардонова ва ўн йиллик танаффусдан кейин таэквондо WT бўйича жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Нажмиддин Қосимхўжаевга “BYD Song Plus” автомобили ҳамда 15 000 АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти берилди.
Шунингдек, жаҳон чемпионатларида кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган спортчилар ҳамда уларнинг мураббийларига ҳам бир марталик пул мукофотлари топширилди.








