Бугун айрим ҳудудларда ёғингарчилик кутилмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, асосан ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 7–12 даража совуқ, кундузи 2–7 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларининг айрим жойларида ёмғир ёғиши эҳтимоли бор. Кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 5–9 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ёғингарчилик бўлиши мумкин. Кечаси 1–4 даража совуқ, кундузи 5–10 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам айрим жойларда ёғингарчилик кузатилиши мумкин. Кечаси 0–5 даража совуқ, кундузи 6–10 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида эрталаб туман тушиши, айрим жойларда ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли бор. Кечаси 0–4 даража совуқ, кундузи 5–10 даража илиқ бўлади.







