Арманистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси тайинланди

Тегишли фармон Арманистон президенти матбуот хизмати расмий сайтида эълон қилинди.
Арманистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Георгий Кочарян мазкур тайинловга қадар Евросиё минтақаси департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
У ушбу лавозимда 2019 йилдан буён дипломатик миссияни бошқариб келган Арам Григоряннинг ўрнини эгаллади.







