15 январдан аптекаларда антибиотиклар фақат электрон рецепт орқали берилади

Электрон рецепт тизими 12 декабр куни ишга туширилган, аммо аҳоли ва шифокорлар норозилиги сабабли қисқа муддатга тўхтатилган эди. Энди эса қарор расман кучга кирмоқда.
Дорихоналар электрон рецептсиз энди антибиотик дорилар беролмайди.







