Yangiliklar arxivi

#O‘zbekiston

Бугун Ўзбекистонда ҳаво нисбатан илиқ бўлади

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Эрталаб айрим жойларда туман кузатилиши мумкин. Кечаси 2–4 даража совуқ, кундузи 7–10 даража илиқ бўлади.

#Siyosat

Мирзиёев Фарғона вилоятини ривожлантириш бўйича лойиҳалар билан танишди

Фарғона вилоятида 2026 йилда қиймати 4,2 млрд доллар бўлган лойиҳалар ишга туширилади. Улардан 2,7 млрд доллари саноатга, 210 млн доллари қишлоқ хўжалигига, 1,2 млрд доллари эса сервис ва туризм соҳаларига тўғри келади.

#Jamiyat

“Раҳбарият топшириқ берган" — Деҳқонободдаги мактаб ўқувчилари нега аҳоли хонадонида ўқитилганига изоҳ берилди

Қашқадарёдаги 80-мактаб ўқувчилари абгор ҳолатдаги бинода таҳсил олаётгани акс этган видеолар тарқалганди. Мактаб директори эски мактаб термитлар босгани сабаб ёпилганини, 10 та синфни мактабнинг янги биносига сиғдира олмаганини айтди.

#Dunyo

Германияда кучли қор ёғиши оқибатида транспорт ҳаракати издан чиқди

Deutsche Welle aгентлигининг маълум қилишича, Гессен федерал ерида А3 автомагистралининг Раунхайм ва Идштайн ўртасидаги қисмида 30 км узунликдаги тирбандлик юзага келди. Машиналар йўлда соатлаб қолиб кетди.

#Jamiyat

Ишқий танишув 700 долларлик «шантаж» билан якунланди

Бухоро туманидаги фермер хўжаликларидан бирида ҳайдовчи бўлиб ишлаб келаётган 28 ёшли Р.Ж. Imo мессенджери орқали ўзидан ёши катта, оилали Л.Ш. исмли аёл билан танишган. 2025 йил май ойида бошланган виртуал мулоқот кейинчалик реал ҳаётдаги ишқий муносабатларга айланган.

#O‘zbekiston

Поп ўрмон хўжалигида йирик қонунбузарликлар фош этилди

Поп ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалигида ўтказилган текширувларда мансабдор шахсларнинг хизматга совуққон муносабати ва жиноий ҳаракатлари аниқланди. Натижада тадбиркорлар томонидан рухсатсиз қурилишлар қилинган, ерларнинг ихтисослашуви ўзгартирилган ва давлат манфаатларига жиддий зарар етказилган.

#Dunyo

Трамп Эронга зарба бериш ғоясини қўллаб-қувватламайди - Аxios

"АҚШ президенти “ҳозирча Эронга ҳужум қилиш зарурати йўқ”, деб ҳисоблайди, бу эса Исроилнинг позициясидан фарқ қилади. Ишонч билан айтиш мумкинки, аслида зарба беришни истаётган томон — исроилликлар. Президент эса бошқа фикрда", дея ёзмоқда нашр АҚШ расмийларидан бирига таяниб.