Бугун Ўзбекистонда ҳаво нисбатан илиқ бўлади

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди, айрим жойларда туман тушиши мумкин. Кечаси 7–12 даража совуқ, кундузи 1–4 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво асосан очиқ бўлади, айрим жойларда туман кузатилиши мумкин. Кечаси 5–10 даража совуқ, кундузи 6–10 даража илиқ бўлади.
Тошкент вилояти, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди, эрталаб туман эҳтимоли бор. Кечаси 2–4 даража совуқ, кундузи 6–9 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво очиқ бўлади. Кечаси 0–2 даража совуқ, кундузи 11–15 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида айрим жойларда туман кузатилиши мумкин. Кечаси 1–3 даража совуқ, кундузи 8–11 даража илиқ бўлади.







