Умра сафарларида қонунбузарликлар кўпайди

Дин ишлари бўйича қўмитанинг маълум қилишича, сўнгги бир йилда лицензиясиз фаолият юритган 47 та ва нотўғри реклама берган 15 та туристик фирмага нисбатан жарималар қўлланилган.
Қўмита фуқаролардан Ҳаж ёки Умра зиёратига боришда фақат рухсатномага эга ташкилотлар хизматидан фойдаланишни сўрамоқда.






