Поп ўрмон хўжалигида йирик қонунбузарликлар фош этилди

460 нафар ижарачидан ижара пули ундирилмагани сабаб 1 млрд 480 млн сўм, ноқонуний норуда материаллар қазиб олиниши орқали эса 1 млрд 322 млн сўм зарар келтирилган.
Шунингдек:
➖ Ўрмонбеги 20 сотих ерни турар-жой сифатида расмийлаштириб бериш учун 15 минг доллар олган ҳолда ушланди;
➖ Кадастр мутахассиси 500 доллар олаётганда қўлга олинди;
➖ Ўрмон хўжалиги директори в.б. 50 сотих ерни ноқонуний ижарага бериш учун 10 минг доллар талаб қилиб, 5 минг доллар олганида ушланди.
Ҳолатлар юзасидан бир қатор мансабдор шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.







