Ишқий танишув 700 долларлик «шантаж» билан якунланди

Р.Ж. аёлнинг ишончини қозониб, унинг ярим-яланғоч ҳолатдаги видеотасвирларини яширин равишда ёзиб олган. Кейинчалик у ушбу видеолар орқали аёлга руҳий босим ўтказиб, уларни ижтимоий тармоқларда тарқатмаслик ҳамда яқинларига юбориб юбормаслик эвазига 700 АҚШ доллари талаб қилган.
Бухоро вилояти ИИБ томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Р.Ж. 400 АҚШ долларини олаётган пайтида қўлга олинди. ИИБ ахборот хизмати раҳбари Улуғбек Шукурлаев ижтимоий тармоқларда мулоқот қилишда фуқаролар эҳтиёткор бўлишлари зарурлигини таъкидлади. Айни пайтда гумонланувчига нисбатан Жиноят кодексининг 165-моддаси билан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






