Ўзбекистонлик ўқувчи 100 фоизлик грант билан Гарвардга ўқишга кирди

Фарғона шаҳридаги Президент мактаби 11-синф ўқувчиси Дилафрўз Собирова Гарвард университетининг Интегратив биология йўналишига қабул қилинган. Дилафрўз 4 йилга 100 фоизлик грант ютиб олган.
Дилафрўз 2008 йил 1 апрельда Фарғона вилояти Қува туманида туғилган. Айни дамда у Фарғона шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси.







